English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молдова армияси НАТО машғулотларида иштирок этади
11:57 / 2025-07-21

Молдова армияси ҳарбий хизматчилари 23 июлдан 7 августга қадар Грузияда ўтказиладиган “Agile Spirit 2025” кўпмиллатли ўқув машғулотларида қатнашади. Мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, машқларда НАТО давлатлари вакиллари ҳам иштирок этади.

– Молдова зобитлари Руминия, Болгария, АҚШ, Польша, Литва каби НАТОга аъзо мамлакатлар ҳарбий хизматчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, - дейилади вазирлик сайтида эълон қилинган хабарда

Таъкидланишича, машғулотлардан кўзланган мақсад ҳамкор давлатлар армияларининг жанговар қобилияти ва тезкор мувофиқлигини, халқаро тинчликпарвар амалиётлари доирасидаги ҳаракатлар самарадорлигини оширишдан иборат.

Маълумот ўрнида, молдовалик ҳарбий хизматчилар 2023 йилдан буён “Agile Spirit” дастури доирасида ўқитилиб келинмоқда. Конституцияга кўра, Молдова нейтрал давлат ҳисобланади, бироқ 1994 йилдан бошлаб НАТО блоки билан индивидуал режа доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

С.Раҳимов, ЎзА