Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мол-мулксиз қолишдан қўрққан корхона 218 нафар ходимига иш ҳақини тўлаб берди
10:30 / 2023-08-10

Ҳар қандай инсон меҳнат қилар экан, албатта унинг мевасини тотиб, ўзини ва оиласини моддий жиҳатдан таъминлашни истайди. Агар меҳнатига яраша манфаат кўрмаса ёки оддий сўз билан айтганда, ҳақ олмаса, адолатсизлик ва ноҳақликдан озор чекади. Ҳеч бир вазиятни сабаб қилиб бир неча юзлаб фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлишини оқлаб бўлмайди.

Мажбурий ижро бюросининг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор "UZ Sh. S." МЧЖдан 218 нафар ходими фойдасига  иш ҳақи ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келган. Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган  ҳаракатлар давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб-рақамларига қонуннинг 47-моддасига асосан банд қўйилган ва барча мол-мулклари хатланган. Мол мулклари реализация қилинишидан хавотирга тушган қарздор корхона эса 218 нафар ходимига иш ҳақини тўлаб беришдан бошқа иложи йўқлигини тушуниб етди.Олиб борилган қонуний чора-тадбирлари натижасида қарздор МЧЖнинг ўз ишчи ходимларига  бир йил давомида тўламаган   1 млрд. 939 млн. иш ҳақи ундирилиб,  уларнинг пластик ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилди.

 

ЎзА