Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мол-мулклар даъвогарга олиб берилди
15:52 / 2025-06-24

Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро суди жорий йилнинг 30 майидаги ижро ҳужжатига асосан, даъвогар Р. Д. га жавобгар Ю. А. дан унинг яшаш манзилида турган сеп – мол-мулкини олиб бериш белгиланган.

Ҳозирда ёш оилаларнинг бахт тўйига қизнинг қариндошлари томонидан тўйга тўёна деб бир дунё мол-мулк бериш одат тусига айланган. Лекин турмуши ўхшамаган ёшлар орасида ажримлар ҳам кўзатилаётган бўлиб, куёв томон қизга қўшиб берилган мол-мулкларни қайтармай қолган ҳоллар ҳам йўқ эмас. Бундай ҳолларда келиннинг сеп мулкларини қайтариш масаласи суд тартибида ҳал этилиб, бюро органлари томонидан олиб берилмоқда.

Ушбу ҳужжат бўйича Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилган. Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан жавобгарнинг яшаш манзилига борилиб, кўрсатилган қаршиликларга қарамасдан, қарийб 20 миллион сўмлик 33 турдаги сеп мол-мулки даъвогар Р.Д.га олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири