Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мол-мулкдан олинадиган солиқ ставкаси пасайтирилди
15:43 / 2022-01-21

Андижонда Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев иштирокида солиқ тизими мутахассислари, тадбиркорлар қатнашган тадбирда жорий йил 1 январдан бошлаб солиқ қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар хусусида сўз юритилди.

Унда мутахассислар томонидан жорий этилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

[gallery-5514]

Татбиқ этилган ўзгартиришга асосан, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг ствакаси 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтирилиб, тадбиркорларга тенг рақобат шароитларини яратиш мақсадида кўчмас мулк обектининг 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда минимал миқдорлар белгиланлиги таъкидланди.

Тадбир давомида солиқ тўловчиларни қизиқтирган барча саволлар бўйича мутахассислар батафсил тушунтиришлар берди.

 

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА