English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлган солиқ тўловчилар солиқларнинг 1 фоизини тўлайди
12:33 / 2022-05-24

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 майида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Унга кўра, мол-мулк ва ер солиқларидан тўлиқ озод қилинган юридик шахслар ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлайди. 

Демак, мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод этилган тадбиркорлик субъектлари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлайди. Мазкур қоида Солиқ кодексининг 483-моддасида, шунингдек, Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзларга тааллуқлидир ва 3 ойдан кейин кучга киради. 

Ушбу ўзгаришлар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилган солиқ тўловчиларнинг ва солиқдан озод этилган солиқ объектларини ҳисобини юритиш мақсадида киритилган.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Солиқ кодексининг 483-моддасига мувофиқ қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади.  

– Президентимизнинг қарорида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун «ўсиш нуқтаси» деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар: 

– Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар: 

– Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари – 2026 йил 1 январга қадар: 

– Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар. 

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари – 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади. 

ЎзА