Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўл ҳосилга пухта замин
16:55 / 2022-01-17

Фоторепортаж

Кузги бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш биринчи навбатда, экиш билан боғлиқ агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш, парваришлашга боғлиқ.

Бағдод тумани ғаллакорлари бу муҳим агротехник талабларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий мавсумда фермерлар 7 минг 860 гектар ерга дон экди.

Буғдой озиқ моддаларга талабчан ўсимлик. Экинлар азот билан етарли миқдорда таъминланса, у жадал ривожланади, бошоқлари сони кўпаяди ва сердон бўлади.

[gallery-5476]

– Мавсумда 186 фермер хўжалиги билан ғалла етиштириш бўйича шартнома имзолаганмиз, - дейди Бағдод туман “Қишлоқ хўжалик техникалари МТП” ғаллачилик кластери раҳбари Азизбек Шарипов. – Ҳар гектар ердан 80 центнердан ортиқ ҳосил йиғиб олишни ният қилганмиз. Шу мақсадда ғўза қатор орасига экилган ғалла майдонларини ғўзапоялардан тозалаш, азотли бирикмалар билан бойиш, пайхонгарчиликнинг олдини олишга эътибор қаратяпмиз.

Туманнинг ҳар бир ҳудудига ер ва иқлим шароитига мос бўлган “Аср”, “Давр”, “Веха” сингари серҳосил, эртапишар ғалла навлари экилган бўлиб, ҳозиргача барча майдонлар фосфорли ва азотли ўғитлар билан озиқлантирилди. Бу экинларнинг яхши ривожланиши, тўлиқ кўчатлар ҳосил қилиш имкониятини беради. 
 


Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА