Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўл ҳосил олишнинг муҳим омили
15:29 / 2022-06-03

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси ташаббуси билан Шароф Рашидов туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида ғўза парваришида амалга ошириладиган муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда пахтадан мўл ҳосил етиштириш, ғўза парваришида амалга ошириладиган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли олиб бориш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида Жиззах вилояти пахтакорлари томонидан 77 минг 900 гектар майдонда пахта парвариш қилинмоқда. Шу кеча-кундузда чигит экилган майдонларнинг 32 минг 399 гектари 5-6 чинбарг чиқариб, 58,4 фоиз гектардаги ниҳоллар шоналаш даврига ўтган. Жорий мавсумда ҳам мўл ҳосил етиштиришни мақсад қилган фермерлар ва кластерлар энг аввало, ғўза қатор ораларига сифатли ишлов беришга жиддий эътибор қаратган.

Айни пайтда, бир кунда 9 минг 24 гектар, мавсум бошидан буён 244 минг 686 гектар ғўза қатор ораларига ишлов берилган. Тупроқ етилиши пайтида ғўза қатор ораларига культиваторни кечиктирмасдан киритиш жуда муҳим. Ушбу жараёнда ўсимликнинг озиқланиш тизими яхшиланиб, ёш ниҳолларнинг илдиз чириш ва гоммоз касалликлари билан зарарланиши, суғориш жараёнида сувнинг 50 фоизи беҳудага исроф бўлишининг олди олинади. 

Бугунги кунда вилоят бўйича мавсумга 1 минг 322 дона культиватор жалб этилган бўлиб улар ёрдамида 1 кунда 5,2 гектар майдон культивациядан чиқарилмоқда. Бундан ташқари, ғўза ўсиш даврида етарли миқдорда ўғит билан таъминлаш зарур бўлади. Ҳозирга қадар, майдонларни минерал ўғитлар билан биринчи озиқлантириш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган. 

[gallery-7426]

– Ғўза парваришида агротехник тадбирларни вақтида ўтказиш ишлари назорати ўтказилганида ушбу агротехник тадбирларга 37 минг нафарга яқин чопиқчи, 386 дона ғўза қатор орасини чуқур юмшатувчи техника, ғўзани баргидан озиқлантириш тадбирларига 561 дона пуркагич жалб этилганлиги аниқланди, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилояти бошқармаси катта инспектори Санжар Мирзакаримов. – Вилоятда мавсум бошидан буён ғўза агротехник тадбирларини ўтказиш давомида 186 та хато ва камчиликлар аниқланган. Уларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимликларига 16 та тақдимнома киритилган. 259 нафар фермер хўжалик раҳбарларига огоҳлантириш хатлари ва 172 та ёзма кўрсатма берилган. 

Матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

А.Қаюмов, 
Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА