Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мол аччиғи – жон аччиғи(ми?)
15:48 / 2022-07-05

Фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.Х.дан ундирувчи Д.Г.нинг фойдасига уч нафар фарзандининг таъминоти учун ойлик иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорда алимент ундириш белгиланган.

 Суд қарорига кўра, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими томонидан юритилган.

 – Фуқаро алиментни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юбордик ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди, – дейди МИБ Ургут тумани бўлими давлат ижрочиси И.Субхонқулов. – Ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида кўрилган чоралар ва  олиб борилган тушунтиришлар натижасида қарздор ота фарзандлари вояга етгунича тўлаши керак бўлган 92 миллион 200 минг сўм алимент пулини тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Cамарқанд шаҳар бўлими иш юритувида иқтисодий суднинг ҳужжатига асосан қарздор – Г.Ш.дан ундирувчи –  “Капиталбанк” вилоят филиали фойдасига 121 миллион 873 минг сўм кредит қарзини ундириш билан боғлиқ иш мавжуд эди. Мазкур ҳужжатни ижро этиш жараёнида жавобгарга тегишли бўлган “СAPTIVA” русумли автотранспорт воситасини хатлашга тўғри келди. 

МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ў.Дадабоевнинг маълум қилишича, қарздорга агар белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаса, мазкур транспорт воситаси аукцион савдосига чиқарилиши ва тегишли маблағ ундирилиши тушунтирилган. Шундан сўнг фуқаро банк олдидаги қарздорлигини бартараф этди.

 Ғ.Ҳасанов, ЎзА