Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мокко” тўфони “Кокс-Базар” қочқинлар лагерига яқинлашди
08:01 / 2023-05-15

Кеча Бангладеш шарқи ва Мьянма қирғоғида кучли бўрон турди. Шу муносабат билан минтақа учун юқори даражали огоҳлантириш эълон қилинди.

Маълумки, Мянмадан келган юз минглаб роҳинжа қочқинлари яшайдиган дунёдаги энг йирик қочқинлар лагери – Кокс-Базар айнан Бангладешда жойлашган. Мамлакат метеорология хизмати “Мокко” циклони туфайли шу лагерь атрофида жиддий хавф юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.  

Довул Бангладеш томон соатига 160 километр тезликда ҳаракатланмоқда.

Ҳарбий-денгиз кучлари 21 кема, денгиз патрул самолёти ва вертолёт қидирув-қутқарув ишларига тайёрлигини билдирди.

Расмийлар бўрон сабаб бўлган кучли ёмғир Чаттограм, Кокс-Базар ва шу атрофдаги ҳудудларда кўчки пайдо қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бангладешда фаолият юритаётган БМТ масъуллари ва гуманитар ташкилотлар Кокс-Базардаги лагерга бир неча тонна озиқ-овқат жўнатган. Ҳудудда табиий офат юз берган тақдирда фавқулодда вазият бригадалари ва автомашиналар ишга тайёр.

Бангладеш ва Мянмада содир бўлган “Моча” тўфони туфайли юз минглаб одамларни қирғоқ бўйи ҳудудидан эвакуация қилиниши режалаштирилган.

ЎзА