Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров IELTS халқаро тил билиш имтиҳонидан 8,5 балл тўплаб, C2 сертификатини қўлга киритган Тиллар факультети 1-босқич талабаси Моҳларойим Яҳёева билан учрашди.
Учрашувда талабанинг ютуғи, таълимдаги муваффақиятлари ҳақида алоҳида таъкидланди. Институт ректори Моҳларойимни ушбу ютуғи билан табриклаб, уни янада юқори мақсадлар сари интилиши ва ёшлар орасида инглиз тилини ўрганишни тарғиб қилишга чақирди.
Чет тилини билиш нафақат таълимда, балки глобал коммуникацияда ҳам муҳим омил эканлиги айтилди. Моҳларойим ўзининг IELTS имтиҳонидаги муваффақиятини ўзининг қатъиятлилиги билан боғлашни айтиб, устозларига миннатдорлик изҳор қилди.

Учрашувда институт ректори ёшларнинг инглиз тилидаги билимларини янада оширишга доир барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек, Моҳларойимнинг сертификат имтиҳонлари учун амалга оширган тўлов харажатларининг барчаси институт томонидан қопланиши, ёшлар орасида инглиз тилини ўрганишни тарғиб қилиш бўйича ректор ёрдамчиси бўлгани айтилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.