Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Моҳир қўллардан – меҳрли қўлларга"
14:51 / 2023-05-06

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 103-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

“Моҳир қўллардан – меҳрли қўлларга” шиори остида бўлиб ўтган ярмаркада юздан ортиқ қўл меҳнати намуналари тақдим қилинди.  

Тадбир давомида ўқувчилар иштирокида бадиий чиқишлар, қизиқарли шоу-дастурлар намойиш этилди.

Мазкур ярмарка имконияти чекланган ўқувчиларнинг касб-ҳунар орқали даромад топишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили ўтказиб келинади. Ўтган  2022 йилда қўл меҳнати билан ясалган маҳсулотларни сотиш орқали 12 миллион сўм даромад қилинган бўлса, жорий йилда 20 миллион сўмдан ортиқ маблағ топишга эришилди. Тўпланган маблағлар мактаб-интернатидаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилади.

 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА