Пойтахтимизда юртимиз бўйлаб истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва катта саҳналарга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган “Моҳир фортепианочи” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган танловнинг маҳалла, сектор, туман ва ҳудудий босқичларида 200 мингдан ортиқ ёш ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Ҳудудий босқичларда энг кучли ижрочилар сараланиб, 76 нафар истеъдодли ёш Республика босқичига йўлланмасини қўлга киритди.

Танловнинг Республика босқичи натижаларига кўра ҳаваскор ижрочилик йўналишида 10-13 ёш тоифасида 1-ўринни Тошкент шаҳридан Дургут Зара Осман эгаллади. 2-ўрин Тошкент шаҳридан Раниа Умаровага, 3-ўрин Марям Ишметова ва Адиба Шакировага насиб этди.
14-17 ёш тоифасида 1-ўринни Анастасия Микулицкая, 2-ўринни Варвара Короткова, 3-ўринни Алимуҳаммад Алмамедов ва Нилуфар Худойбердиева эгаллади.

Танловнинг профессионал ижрочилик йўналишида 10-13 ёш тоифасида 1-ўрин Амина Авазовага тегишли бўлди. 2-ўрин Артём Горелов, 3-ўрин Ангелина Чердикуди ва Севинч Азимовага берилди.

14-17 ёш тоифасида 1-ўрин Ксения Шегайга, 2-ўрин Саида Ҳусановага, 3-ўрин Артём Погосов ва Самира Ҳайдаровага берилди. 18-30 ёш тоифасида эса 1-ўринга Никита Стеценко, 2-ўринга Азиз Юсупов, 3-ўринга Нодира Дадамуҳамедова муносиб топилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА