French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Моҳир фортепианочи” танлови ғолиблари аниқланди
15:52 / 2025-12-15

Пойтахтимизда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида “Моҳир фортепианочи” танлови бўлиб ўтди.

Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, моҳир ижрочиларни бирлаштириб, уларнинг маҳорати ва мусиқага бўлган муҳаббатини намоён этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Тадбир сўнгида “Моҳир фортепианочи” танлови республика босқичи ҳаваскорлар ўртасида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар номи эълон қилинди.

Бунда 10-13 ёш тоифасида 1-ўрин Дургут Зара Осман қизи, 2-ўрин Рания Умарова, 3-ўрин Марям Ишметова ва Адиба Шакировага насиб қилди.

14-17 ёш тоифасида 1-ўринни Анастасия Микулицкая, 2-ўринни Варвара Короткова ҳамда 3-ўринни Алимуҳаммад Алмамедов ва Нилуфар Худойбердиева эгаллади.

18-30 ёш тоифасида эса 1-ўрин Жасмина Бахтиёровага берилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА