Мўғулистонда “Кумуш дарахт” миллий мукофоти соҳиблари аниқланмоқда
Мўғулистонда маданият ва санъат соҳасида ўтган йилнинг энг яхшиларини аниқлашга қаратилган “Кумуш дарахт–2025” миллий мукофотига аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда “Montsame” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, танловдан кўзланган асосий мақсад – маданият ва ижод вакилларини қўллаб-қувватлаш, янги ғоя ва лойиҳаларни рағбатлантириш, шунингдек энг яхши асарлар, ижодкорларни эътироф этиш.
Д.Ҳакимов, ЎзА