Мўғулистон музейи коллекциясида тираннозаврларнинг эволюцион тарихини “қайта ёзилиши”га сабаб бўладиган янги турдаги динозавр қолдиқлари кашф этилди, деб ёзмоқда “BBC” нашри.
Тадқиқотчилар 86 миллион ёшли иккита скелетни ҳозирда барча тираннозаврларнинг энг яқин аждоди бўлган “T.rex”йиртқичлар гуруҳига тегишли деган хулосага келишди.

Мазкур ноёб кашфиётга “Ханкҳуулуу монголиенсис”, яъни, “Мўғулистон аждарҳо шаҳзодаси” деган ном берилди.

– Ушбу “шаҳзода” кичикроқ тираннозавр эканлигини англатмоқда, -деди Канаданинг Калгари университети палеонтологи, профессор Дарла Зеленицкий. – Тираннозаврлар икки оёқда юрадиган йиртқич динозаврларнинг супер оиласи ҳисобланади. Ушбу кичик тираннозаврнинг вазни тахминан 750 кг атрофида бўлган, катта ёшли “Т.rех”лар эса бундан саккиз баравар кўпроқ оғирликда бўлган. Бу бизга тираннозаврлар шажарасини қайта кўриб чиқишга ва уларнинг эволюцияси ҳақида билганимизни қайта ёзишга ёрдам беради.
Мусулмон Зиё, ЎзА