Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистон элчиси билан учрашув
19:11 / 2022-08-25

2022 йил 25 август куни ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида) этиб тайинланган Дорж Баярхууни қабул қилди.

Учрашув элчининг В.Норовга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланди.

Мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари элчига дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилар экан, Ўзбекистон Мўғулистон билан кўплаб соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият қаратишини таъкидлади. Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга томонларнинг ўзаро тайёрлиги қайд этилди. 

[gallery-8497]

Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, парламентлараро дипломатияни ривожлантириш ва икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Мўғулистон делегациясининг иштироки юзасидан тегишли масалалар кўриб чиқилди.

С.Раҳимов, ЎзА мухбири