English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистон делегацияси Юқори Чирчиқдаги қуёш станцияси фаолияти билан танишди
08:56 / 2025-01-29

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 27 январь куни Мўғулистон Бош вазири ўринбосари Доржханд Тогмид бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қурилган 200 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан яқиндан танишди.  

 Ташриф давомида қайд этилганидек, делегациянинг асосий мақсади Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганишга қаратилди.  

 “ACWA Power” компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Жон Заиди делегация аъзоларига компаниянинг мамлакатимиздаги инвестиция лойиҳалари, уларнинг истиқболлари ҳамда бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумот берди.  

 Ташриф энергетика соҳасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва умумий мақсадларни мувофиқлаштиришга қаратилган муҳим қадам сифатида эътироф этилди.   

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА