Могадишода иккита портлаш содир бўлди
Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида икки бор портлаш содир бўлди, — деб ёзади ТАСС “Somali Guardian” ахборот порталига таяниб.
Ҳарбий тайёргарлик маркази яқинида уюштирилган биринчи ҳодисада террорчи портловчи мосламани ишга тушириши натижасида 4 киши ҳалок бўлиб, 10 нафар фуқаро жароҳат олди.
Кейинги фожеа Дҳаркенли вилояти марказида кузатилган. “Shabelle Media Network” ахборот портали хабарига кўра, бомба ўрнатилган машина портлаб, бир одам жабрланган.