Могадишода амалга оширилган портлаш беш кишининг ўлимига сабаб бўлди
Сомали пойтахти Могадишода террорчи портлатган бомба оқибатида 5 киши қурбон бўлган, бир неча киши жароҳат олган. Маҳаллий Garowe порталининг ёзишича, террорчи ўзини ўзи портлатган.
"Могадишодаги чой сотадиган дўконча ёнида уюштирилган портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди", - деб ёзди мазкур портал.
Хабарда таъкидланишича, террорчи ўзини разведка ва хавфсизлик миллий агентлиги (NISA) қароргоҳи қаршисида портлатган.
Ҳозирча бирорта ҳам террорчи гуруҳ портлашга жавобгар эканини маълум қилмади, дейилади хабарда.