Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моди АҚШ ва Мисрга боради
16:42 / 2023-06-16

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 20-25 июнь кунлари оралиғида АҚШ ва Мисрга боради. АҚШда Моди Президент Жо Байден билан учрашади, Конгрессда нутқ сўзлайди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳида Йога кунини ўтказади, деб хабар берди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ташриф Нью-Йоркдан бошланади, бу ерда Бош вазир 21 июнь куни Халқаро йога куни маросимига раҳбарлик қилади”, дейилади ахборотда.

2014 йил БМТ Бош ассамблеяси шу кунни байрам этиб тайинлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилган.

Қолган расмий тадбирлар Вашингтонда ўтади. Моди Америка компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказади. АҚШда истиқомат қилаётган ҳинд диаспораси вакиллари билан кўришади. Шундан кейин Бош вазир Моди 24-25 июнь кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси таклифига биноан амалга ошириладиган сафарда кўплаб расмий учрашувлар режалаштирилган.

Дарвоқе, Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Мисрга илк бор ташриф буюрмоқда.

ЎзА