Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моддий жавобгар бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозим ва ишлар рўйхати тасдиқланди
13:42 / 2023-08-21

Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 иш тури бўйича 177 касб ва лавозим  белгилаб берилди.  

Жумладан, унда омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари, фармацевтика соҳасидаги ишлар, муҳандис-кимёгарлик ишлари, кассирлик ишлари, маҳсулотларни сотиш ишлари бўйича касб ва лавозимлар келтирилган.  

Маълумот учун: Меҳнат кодексининг 343-моддасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.  

ЎзА