Моддий зарар аниқланди
“Ўзэнергоинспекция”нинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Когон туманида жойлашган “X. G.” МЧЖга қарашли бинонинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 401,5 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.