Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,1 триллион сўмлик алимент пуллари ундирилган
16:31 / 2022-11-25

Алимент ундирувига оид ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш муҳим.

Бугунги кунга қадар “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан алимент тўламагани учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг қарздорлигини қоплаш мақсадида 315 нафар ундирувчиларга жами 3 миллиард 665 миллион сўм маблағ тўлаб берилган. 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг қайд этишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида бюро иш юритувидаги даврий тўлов ҳисобланган жами 455 мингга яқин алиментга доир ижро ҳужжатларидан 150 мингдан ортиғининг ижроси таъминланган.  

Шунингдек, моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,1 триллион  сўмлик алимент пуллари ундирилган.  9,2 миллиард  сўмлик (46 та) уй-жой ва 636 миллион сўмлик (8 та) транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлаб берилиши таъминланган.  

Алимент ундирувига оид ишлар бўйича тарафлар ўртасида олиб борилган тарғибот ва профилактика ишлари самарасида жорий йилнинг ўтган даврида 45 минг 500 дан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилган. 21 минг 300 нафардан зиёд ишсиз бўлган алимент тўловчи  фуқароларнинг бандлик масаласи ҳал этилган.  

Мутахассиснинг сўзларига кўра, айрим қарздор бўлган шахслар алимент тўлашдан бўйин товлаши оқибатида жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, фарзандларининг моддий жиҳатдан таъминлаб борилиши тўхтаб қолмайди. Балки ушбу ҳуқуқнинг давлат томонидан кафолатланишини англатади.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, алимент ундириш ота-она учун маъқул бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар болаларнинг керакли тарбия ва таъминот олишлари, соғлом улғайишлари учун зарур чора-тадбирлардан бири саналади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА