Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моддий маданий мерос объектларида реклама жойлаштирилиши мумкинми?
12:25 / 2023-04-12

Мазкур савол юзасидан Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструцияларига) доир асосий талаблар белгилаб берилган. Унга кўра, моддий маданий мерос объектларида ташқи рекламани жойлаштириш тақиқланади.    

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан бундай қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.  

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, ушбу соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Унга кўра, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳамда давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш бўйича жавобгарлик янада кучайтирилган.  

ЎзА