Модалар уйининг миллионлаб қарзлари бор
Россия Федерал солиқ хизмати (ФСХ) марҳум дизайнер Валентин Юдашкин модалар уйининг банкдаги ҳисобини музлатиб қўйди. Бу ҳақда “Mash” Telegram-канали хабар бермоқда. Бунга миллион рубль миқдоридаги қарзлар сабаб бўлган.
Қайд этилишича, компания 2022 йил учун ҳисобот тақдим тақдим этмаган. Шунингдек, икки йил аввал “Валентин Юдашкин” модалар уйи” МЧЖ ҳисобида 118 миллион рубль миқдорида қарз бўлганлиги тасдиқланган. Бироқ, шунга қарамай, Москвадаги Кутузов шоҳ кўчасида жойлашган ушбу бренд дўкони ҳали ҳам фаолият юритмоқда.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади,
ЎзА.