Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Мобил қуллик»дан қутулиш лойиҳаси ёхуд рақамли радиони ҳудудларга татбиқ этиш учун қанча маблағ зарур?
09:40 / 2022-10-09

-

• Рақамли радиоэшиттириш тизими вилоятларда ҳам қўлланадими?

• «Мобил қуллик»дан қутулиш учун бошланган лойиҳа тўхтаб қолдими?

• Уйга «вай-фай» ўтказиш учун 8 киши бўлиши керак, деган талаб тўғрими?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали бўлиб ўтган овозли чат давомида берилган юқоридаги саволларга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ходимлари, IT-park директори Абдулаҳад Қўчқоров, Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Мурод Йўлдошев, Электрон хизматларни ривожлантириш бўлим бошлиғи Дилшод Мирзаевлар жавоб беришди.

— «Мобил қуллик»дан қутулиш учун республикамизда лойиҳа бошланган эди. Шу лойиҳа тўхтаб қолдими?

— Бу лойиҳа тўхтаб қолгани йўқ, амалга оширилган. Тест режимида ҳар битта мобил алоқа компанияси синовдан ўтган. Лекин қонунчиликдан келиб чиқиб, айрим йўналишларда келишув ишларини олиб бориш лозимлиги учун бироз кечикяпти. Ундан ташқари ахборот хавфсизлиги жиҳатдан ўрганиш ва текшириш жараёни кетмоқда. Шу жараёнлар якунланса, лойиҳани эълон қиламиз ва ишга туширамиз.

— Тошкент шаҳрида рақамли радиоэшиттириш тизими ўрнатилган. Бу вилоятларда ҳам татбиқ қилинадими?

— Рақамли радио Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд шаҳрида ишлаб турибди. Бу йўналишда ишлар олиб бориляпти. Ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ҳозирда рақамли радиони республика ҳудудига татбиқ этиш учун 23 миллион доллар миқдорида маблағ зарур. Ундан ташқари, аҳолини рақамли терминаллар билан таъминлаш масаласи бор.

Бу ижтимоий, яъни фойда келтирмайдиган лойиҳа ҳисобланади. Ҳозирги кунда Президент қарорлари ҳамда вазирлар маҳкамасининг 699-қарори билан республикамизда интернет тармоғи қамровини 100 фоизга етказиш бўйича мақсадли ишлар олиб бориляпти. Интернет тармоғи орқали рақамли радио каналларни тарқатиш ҳам яқин кунларда ечимга эга бўлади.

— Uzonline тизимига уланиш учун 8 киши бўлиш керак, деган талаб тўғрими?

— Бунақа талаб йўқ. Фақат одамларни тўғри тушунишларини истаймиз, чунки оператор ёки провайдерлар томонидан свеча ўрнатиш қиммат туради. Хусусан,  8,16,32 портли свечаларнинг қиммат. Лойиҳа доирасида олиб келинган қурилманинг нархи уни оқлаши керак. Агар 8 киши бўлса, лойиҳа тезроқ оқланади. Бир киши уланса, қолган 7 та порт бўш ётади. Шу сабабли шундай талаб қўйган бўлишлари мумкин.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/yT7aLkXYaSA" title=""Мобил қуллик"дан қачон қутуламиз?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н. Раҳмонова, Ё. Мелибоев (видео), ЎзА