Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мобил интернет қамрови 99,5 фоизга етган
18:58 / 2026-02-06

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигининг “Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, мақсадли индикаторларнинг бажарилиши тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида вазирликка юклатилган барча вазифалар ижроси тўлиқ таъминланган. Хусусан, ёшларни IT соҳасида тайёрлаш бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўтган йилда 500 мингдан ортиқ ёшлар онлайн таълим курсларини тамомлаган.

Шунингдек, мамлакат аҳоли пунктларини интернет билан қамраб олиш даражаси юқори кўрсаткичларга етказилган. Мобил интернет қамрови 99,5 фоиз, оптик толали алоқа билан қамров эса 98,1 фоизни ташкил этган.

Вазирлик ахборотида жорий йилда IT-парк резидентлари сони 3 минг 426 тага етказилиб, уларда яратилган иш ўринлари сони 43 мингдан ошгани айтиб ўтилди.

Давлат хизматларини рақамлаштириш йўналишида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хизматлар сони 800 тадан оширилиб, электрон хизматлар улуши 62,7 фоизга етказилган. Бунинг  натижасида аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун вақт ва молиявий ресурслар тежалишига эришилган.

Йиғилишда 2025 йилда вазирликка ажратилган бюджет маблағларининг асосий қисми мақсадли ва самарали ўзлаштирилгани, айрим йўналишлар бўйича маблағлар оптимизация қилингани таъкидланди.

М.Комилова, ЎзА