Моҳир қиличбозлар сараланди
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўтказилган “Умид” турнирида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар рапира, саблья ва шпага йўналишида ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўтказилган “Умид” турнирида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар рапира, саблья ва шпага йўналишида ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.
Мусобақанинг рапира йўналишидаги баҳсларда андижонлик Аҳмадилло Солихожиев ҳамда пойтахтлик Мадинабону Парпиева барча рақибларидан устун келган бўлса, шпага беллашувларида Жавоҳирбек Нурматов ва Вероника Рожкованинг қўли баланд келди.
Шунингдек, сабльячилар ўртасида Шерзод Мамутов ва Шаҳноза Тоғаймуродова тенгсиз эканликларини намойиш этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.