Мнангагва Президент сайловида ғолиб
Зимбабвенинг амалдаги раҳбари Эммерсон Дамбузо Мнангагва лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси баёнотида айтилди.
Сайлов комиссияси хулосасига кўра, сиёсатчи 52,6 фоиз овоз олган. Сайловчиларнинг 44 фоизи унинг асосий рақиби, “Демократик ўзгариш учун ҳаракат” партияси аъзоси Нельсон Чамисани қўллаган.
ЎзА