Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ММА ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастуридан жой олди
15:30 / 2024-06-13

Хабарингиз бор, 2025 йил Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ўтказилади.

Ар-Риёддаги ушбу нуфузли спорт тадбиридан аввал, аниқроғи шу йилнинг ноябрь ойида Таиланднинг Бангкок шаҳрида коронавирус пандемияси сабаб, 2021 йилда ўтказилмаган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ташкил этилади. Қувонарлиси мазкур мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этиши кутилмоқда.  

Осиё Олимпия кенгашининг расмий хабарига кўра, 2025 йилги ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига ҳаваскор аралаш жанг санъатлар (ММА) спорт тури киритилди. Умид қиламизки, ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик ММАчилар ҳам муваффақиятли иштирок этади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА