Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МКБAНК “Makon Marketing Forum 2023”нинг махсус номинацияси билан тақдирланди
15:07 / 2023-05-22

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки халқаро биснес-форумда “2022 йилда Ўзбекистонда инклюзив банк хизматларини ривожлантирганлиги учун” номинацияси билан тақдирланди.

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида йирик халқаро тадбир – “Makon Marketing Forum 2023” бўлиб ўтди.  

Тадбир Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан ташкил етилди. Унда юртимиз ҳамда Қозоғистон, Сингапур, Туркия, Россия каби давлатларнинг етакчи эксперт, маркетолог ва йирик компаниялар топ-менежерлари иштирок этди.  

Маркетингни тўғри юритиш ва мижозни алдамаслик иқтисодий юксалишни кафолатлайди.  

Форум доирасидаги маърузаларда экспертлар маркетинг ва рекламанинг самарали усуллари, соҳада замонавий йўналишлар, бизнесда муваффақиятга эришишнинг ўзига хос йўллари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратди.  

– Марказий Осиёдаги маркетинг соҳаси тадбиркорлари ва етакчи экспертларни жам қилган йирик форумда эътироф этилганимиздан мамнунмиз, – дейди банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акмал Ҳамидов. – Маркетингни тўғри йўлга қўйиш нафақат тадбиркорлик субъектлари, балки молиявий институтлар учун ҳам жуда муҳим саналади. Шу жиҳатни инобатга олиб бугунги форумнинг аҳамиятини юқори баҳолаймиз. Банк секторида охирги йилларда ўзгариш катта бўлди, рақобат кескин ортди. Бу мижозларга янада қулайлик яратиш, сифатли хизмат кўрсатишда изланишни талаб этади. Фаолиятимизга янгиликларни кенгроқ татбиқ этишга тўғри келмоқда. Ўтган йили банкимизда Маркетинг ва реклама бошқармасини ташкил қилдик. Бу бошқарма доимий изланишда, мижозлар талаб ва истаклари таҳлил қилиб борилмоқда. Маркетингни тўғри йўлга қўйиш билан мижозни жалб қилиш мумкин, лекин кейинчалик сифатли хизмат кўрсатилмаса барчаси бефойда бўлади. Шуни инобатга олиб узоқни кўзлаган, самарали лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилмоқдамиз.  

Дарҳақиқат, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан аҳолининг кенг қатламларига молиявий кўмак бериш, жумладан, инклюзив банк хизматларини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Банк мижозларнинг ишончи билан ўз фаолиятини янада яхшилашда давом этмоқда.

 

И.Аввалбоев, ЎзА

Реклама ҳуқуқи асосида