Мижозлар сони ортмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Hamkorbank” АТБ Фарғона минтақавий филиалида замонавий банк хизматлари кўрсатишда ўзига хос мактаб яратилган. Шу сабаб кейинги вақтда ушбу банк мижозлари сони ортиб боряпти. Бунда ҳар бир ходимнинг муносиб ҳиссаси бор.
[gallery-10133]
Банкда мижозларнинг чакана бизнес хизматларига талаби юқори. Жумладан, автокредит ва ипотека кредити олувчилар сони кескин ошди. Берилган микроқарз ҳисобига ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркорлар доимий банкни ҳамкорига айланмоқда. Шунингдек, халқаро ва сўм пластик карталари орқали амалиёт ҳам оммалашиб бормоқда.
Айни кунда бу ерда Янги йил байрамига катта тараддуд кўрилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ9сурат),ЎзА