Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳокими Соли Ҳамроев мисрлик инвестор Гаэтан Кветсни қабул қилди.
Учрашувда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар, туманнинг саноат ҳамда инвестиция салоҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Икки томонлама ўтказилган музокараларда мисрлик инвестор жорий йил охиригача 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали мис қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди. 2025 йилда эса лойиҳага яна 100 миллион АҚШ доллари жалб этилиши режалаштирилган.
Туман ҳокимлигида ўтказилган икки томонлама манфаатли музокаралардан сўнг меҳмонлар Қулқудуқ овулида бўлди ва “Ерлер ата” қадамжосини зиёрат қилди.
“Алтинтау” ОФЙ даги учрашувда эса амалга ошириладиган лойиҳа асосида қилинадиган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
А.Бўриев,
ЎзА мухбири