Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди
16:27 / 2023-07-17

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Daclatasvir-60 mg» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм-эш-Шейхдан Тошкентга етказиб берди.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Президентимизнинг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга  расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда «Гепатит С касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича» сайловолди ташаббусининг ижроси доирасида амалга оширилди.  

Умумий ҳажми 3 минг донадан ортиқ «Daclatasvir-60 mg» препаратлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.  

Қайд этиш жоизки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.

Н.Элибекова, ЎзА