Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болакайни қутқараман, деб 10 киши ҳалок бўлди
09:50 / 2020-07-12

Миср шимолидаги Александрия шаҳри яқинидаги денгизда 11 киши чўкиб кетди, дея хабар тарқатган “The Telegraph” нашри маҳаллий марказий сайёҳлик маъмуриятига таяниб.

Миср шимолидаги Александрия шаҳри яқинидаги денгизда 11 киши чўкиб кетди, дея хабар тарқатган “The Telegraph” нашри маҳаллий марказий сайёҳлик маъмуриятига таяниб.

Бахтсиз ҳодиса энг хавфли пляжлардан бирида рўй берди. Зеро, бу ерда доимий равишда кучли тўлқин кузатилади ва қирғоқ қояли, ўткир тошлар билан қопланган. Сўнгги пайтларда ушбу дам олиш маскани коронавирус пандемияси сабаб ишламаётганди. Орасида ёш бола ҳам бўлган дам олувчилар эса воқеа жойига полиция назоратидан холи бўлиш мақсадида эрта тонг ташриф буюришган.

Ногаҳон, денгизга тушган болакай чўка бошлади. Унга ёрдам бериш учун шошилган бир эркак асов тўлқинга дош бера олмади. Шу он бошқалар ҳам ўзларини сувга отишди. Афсуски, уларнинг бари, жумладан ёш бола ҳам денгизга ғарқ бўлди.

Айни пайт ҳалок бўлганларни қидириш ишлари давом этяпти, қутқарувчилар ҳозирча фақат 6 кишининг жасадини топишди. Хабарда қайд этилишича, маҳаллий сиёсатчилар дам олувчилар учун жуда хатарли эканини инобатга олиб, ҳокимиятдан ушбу пляжни умуман ёпишни сўрамоқда.