Мисрда уй қулаб, олти киши ҳалок бўлди
Мисрнинг Асют шаҳри Хадича Юсуф кўчасидаги тўрт қаватли бино қулаб тушиб, одамларни босиб қолди.
Натижада олти киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди.
“Шуруқ” газетаси уй цементдан қурилганини эслатган. Айни дам кўчалар тўсилган, қутқарув хизмати вайрона остидан инсонларни олиб чиқиш чораларини кўряпти.