Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мисрда шер ҳайвонот боғи ходимига ҳамла қилди
13:45 / 2025-02-03

Мисрнинг Ал-Файум шаҳрида шер ҳайвонот боғи ишчисини ғажиб ташлади, дея хабар тарқатган маҳаллий “Youm7” газетаси.

– Шер ходимнинг бошидан тишлаган, натижада жабрланувчи вафот этди, – дейилган ахборотда.

Таъкидланишича, 47 ёшли ҳайвонот боғи қоровули мувозанатини йўқотиб, шер қафасига тушиб кетган. Йиртқич шу заҳотиёқ унга ташланган ва бошига оғир шикаст етказган.

Нашр ёзишича, шер отиб ташланган. Фожиали воқеадан кейин ҳайвонот боғи вақтинча ёпилган.