Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мисрда қадимги мақбаралар топилди
07:07 / 2026-03-01

Мисрнинг Асвон шаҳри яқинида жойлашган Қуббат ал-Ҳова даҳмаси ҳудудида археологлар милоддан аввалги 2649-2150 йилларга мансуб қояли мақбаралар мажмуасини аниқлади.

Мамлакат Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши вакили Ҳишом Ал-Лайсий маълум қилишича, икки даҳма ичидан қарийб 160 сопол идиш топилган. Буюмларнинг айримларида қадимги миср курсив ёзуви — иератик хатда битилган сўзлар яхши сақланган. 

Олимлар фикрича, бу идишлар суюқлик ва дон маҳсулотларини сақлашда ишлатилган бўлиши мумкин. Шунингдек, мажмуанинг ташқи ҳовлисидан бронза кўзгу, қуйма идишлар, маржон доналари, турли туморлар ва бошқа қимматли буюмлар ҳам топилган.

Тадқиқотчилар ушбу артефактларнинг кўпи Ўрта подшолик даврига тааллуқли эканини таъкидламоқда. 

Ф. Яхшибоева, ЎзА