Миср шимолидаги Искандария қирғоғи яқинида денгиз тубидан учта улкан ҳайкал кўтарилди, деб хабар берди мамлакат Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, бу гал фиръавн Рамзес II тимсоли туширилган сфенкс шаклидаги кварц ҳайкал, Птолемей сулоласига мансуб номаълум шахснинг гранит ҳайкали, қадимги Рим зодагонлари вакилининг оқ мармар ёдгорлиги тикланган.
Вазир Шериф Фотий сув ости маданий меросидан айрим осори-атиқалар тарихий қийматини сақлаб қолиш учун сув остида сақланиши, қолган қисми эса илмий меъёрга мувофиқ ва қатъий назорат остида олиб чиқилганини таъкидлади.
Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши бош котиби Муҳаммад Исмоил Холид айтишича, ҳукумат сўнгги 25 йил ичида Ўрта ер денгизи тубидан биринчи марта артефакт олиб чиққан.
Олимлар фикрича, Абу Қир кўрфазига чўкиб кетган қадимги Гераклион шаҳри Ўрта ер денгизи қирғоқ ҳудудида милодгача, VIII асрда барпо этилган. Эрамиздан аввалги 331 йил Искандария қурилишигача минтақадаги энг йирик савдо маркази, порти эди. Тахминан 1200 йил олдин сувга ғарқ бўлган кент қолдиқлари 45 метргача сув остида қолмоқда.
Археологлар 2000 йил топган мазкур шаҳар ажойиб сув ости музейи ҳисобланади.
С.Раҳимов, ЎзА