Мисрда бешта араб мамлакатлари раҳбарларининг саммити бошланди
Душанба куни Мисрнинг Эл-Аламайн шаҳрида Миср, Иордания, Ироқ, БАА ва Баҳрайн давлат раҳбарлари саммити бошланди, дея маълум қилди Миср президентининг расмий вакили.
Канцелярия тарқатган баёнотга кўра, душанба куни Миср президенти АбдулФаттоҳ ас-Сиси Эл-Аламайн аэропортида Баҳрайн подшоҳи Ҳамад бин Исо Ал Халифа, Иордания подшоҳи Абдулла II, Ироқ бош вазири Мустафо Казимийни кутиб олган. БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён эса Мисрга бир кун олдин етиб келган эди.
"Учрашувда давлат етакчилари ўртасида икки томонлама алоқаларнинг турли жиҳатлари ва ҳамкорликларни янада кучайтириш учун мавжуд барча имкониятларни ишга солиш бўйича фикр алмашилди", – дейилади баёнотда.
Аввалроқ Миср ташқи ишлар вазирлиги Эл-Аламайн саммитида "иқтисодиёт, энергетика, сиёсат ва минтақада хавфсизлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинишини” маълум қилган эди.