Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мисрда автобус ҳалокати 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:18 / 2022-07-19

Мисрда йўловчи ташиш автобуси тиркамали юк машинасига бориб урилиши натижасида 22 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши эса турли даражадаги тан жароҳати олди.

Бу ҳақда “Youm7” порталига таяниб, “Белта” агентлиги хабар берди. 

Мазкур бахтсиз ҳодиса Минья провинциясидаги Ал-Барша қишлоғи яқинида содир бўлди. 

Маълумотларга кўра, Қоҳирага кетаётган ушбу автобус йўл четида тўхтаб қолган юк машинасига келиб урилган. 

Хабарда, шунингдек, жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилгани айтилмоқда. 

Улуғбек Маҳмирзаев