Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Мисрда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Унинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 34 киши жароҳатланган, дея хабар берди Al-Masry Al-Yum газетаси.
Маълум бўлишича, ҳодиса Сувайш – Қоҳира трассасида юз берган. Автобус Шарм-ал-Шайхдан Миср пойтахтига кетаётган вақтда ағдарилиб кетган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.