Мисрда автобус ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди
Мисрнинг Сувайш вилоятида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Натижада 12 киши ҳаётдан кўз юмди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Aйн Сухна йўлида содир бўлган мазкур йўл-транспорт ҳодисасига оид сўнгги маълумотни эълон қилди. Баёнотда 33 киши жароҳатлангани ҳам қўшимча қилинган.