Мисрда 1 июндан коронавирус чекловлари бекор қилинади
Мисрда сешанба кунидан бошлаб коронавирус билан боғлиқ чекловлар бекор қилинади. Жумладан, дўкон ва ресторанлар қайта очилади.
Миср ҳукумати пандемия бошлангандан бери COVID-19га қарши қатъий чоралар кўриб келмоқда. Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида тунги комендантлик соати жорий қилинган эди.
Вазирлар маҳкамасининг хабарига кўра, мамлакат туризм соҳасидаги саъй-ҳаракатлар доирасида Жанубий Синай ва Қизил денгиз ҳудудида жойлашган меҳмонхона ишчиларини эмлашни якунлади.
Шунингдек, Хургада ва Шарм ал-Шайх курортларининг барча аҳолисини эмлаш режалаштирилмоқда.
Мисрда туризм соҳасидан келадиган даромад 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли 70 фоизга камайган. Мамлакатда айни пайтда 260 мингдан зиёд киши коронавирусга чалинган.