Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср ташқи ишлар вазири “WAM”га интервью берди
20:47 / 2022-10-24

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси - “COP27” Мисрнинг Шарм Аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтади.

– Ушбу сессия шиддатли геосиёий ва геоиқтисодий кескинлик, глобал қутбланиш вазиятида бўлиб ўтади, – деди Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукрий Қоҳирадаги ТИВ қароргоҳида БАА ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида. – Айни ҳодиса умумий муаммолар, айниқса, иқлим ўзгаришини ҳал қилишни мураккаблаштирмайди, деб умид қиламиз. Ушбу муҳим анжуманни давом этаётган халқаро можаро, низо ва бўлинишдан халос қилишимиз керак. Зеро, иқлим ўзгаришининг олдини олишдаги ҳар қандай муваффақиятсизлик ёки бу борадаги масъулият, мажбуриятдан бирозгина чекиниш ҳам дунёни "қайтиб бўлмас фожиали нуқтага" олиб боради. Бу ҳолда иқлим ўзгаришининг ўта хавфли оқибатлари вужудга келиши мумкин. Шу йил Конго Демократик Республикасида бўлиб ўтган вазирлар даражасидаги норасмий учрашувда ҳамда “COP27”га тайёргарлик йиғилишида барча манфаатдор томонларга хабар юборган эдик. Бу барча томонлар ўз мажбуриятини бажаришлари, инсоният олдида турган иқлим ўзгаришига доир экзистенсиал муаммога эътибор қаратишлари керак, дегани. Халқаро можаро, инқироз ва глобал қутбланиш ҳеч қандай ҳолатда бу соҳага тарқалмаслигини таъминлашимиз керак.

Шукрий глобал ўртача ҳарорат кўтарилишини Цельсий бўйича 2 даражадан анча паст кўрсаткичда ушлаб туриш, ҳарорат ошишини 1,5 гача чеклаш бўйича саъй-ҳаракатни давом эттириш зарурлиги тўғрисидаги халқаро ҳисоботни ҳам тақдим этди. “Агар глобал исиш 1,5 даражадан ошиб кетишига йўл қўйсак, салбий оқибатлар муқаррар бўлиб қолади ва кейин дунё аввалги ҳолатига қайта олмайди”, дея огоҳлантирди у.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА