Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср БРИКСга қўшилмоқчи
11:51 / 2023-06-15

Миср Араб Республикаси БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси иттифоқи) тузилмасига кириш учун ариза берди, деди Россиянинг Қоҳирадаги элчиси Георгий Борисенко.

“ТАСС” мухбири билан суҳбатда дипломат айтишича, Африканинг ушбу мамлакати расмийлари БРИКС ташаббуси – савдони, “миллийми ёки бошқа валюта яратибми”, имкон даражасида муқобил валютада амалга оширишдан Миср ҳам манфаатдорлигини таъкидлаган.

МАРнинг мазкур уюшмага кириш истагини илк бор 2022 йил июлда халқаро БРИКС форуми Президенти Пурнима Ананд эълон қилган эди.

Жорий йил февраль ойида Борисенко Қоҳира “гуруҳнинг барча аъзоларига юборилган расмий мактубда ушбу хоҳишни билдирган” ва Москва бу талабни қўллаб-қувватлаганини айтган эди.

Миср, шунингдек, 2015 йил аъзолар томонидан ташкил этилган Янги тараққиёт банкига аъзо бўлишини ҳам эълон қилган.

Ўтган йил Эрон ва Аргентина қабул қилишни сўраб, БРИКСга ариза топширган, Жазоир эса иттифоққа қўшилиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Июнь ойигача ташкилотга аъзолик учун тушган аризалар сони 13 тага етгани, жами 20 дан зиёд давлат расмий ва норасмий равишда тузилмага аъзоликдан манфаатдорлигини маълум қилган.