Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилади
11:51 / 2024-02-10

“Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан соҳада жозибадор инвестиция муҳитини яратиш ҳамда хусусий инвестицияларни жалб қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 8 февралида “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Д.Азимов раҳбарлигидаги делегациянинг “Ҳассан Аллам Ҳолдинг” компанияси таклифига биноан Миср Араб Республикасига амалга оширилган ташрифи доирасида компаниянинг инвестициялар бўйича ижрочи директори Далия Вахба билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш йўналишида давлат-хусусий шериклиги асосида лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда “Ҳассан Аллам Ҳолдинг” компанияси томонидан Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қиймати 200 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири