Миср Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилди
Миср давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Миср ҳукумати Афғонистондан 40 нафардан ортиқ ўз фуқароларини эвакуация қилди.
MENA расмий ахборот агентлигининг хабарига кўра, 43 нафар эвакуация қилинганлар орасида Мисрнинг Қобулдаги элчихонаси ходимлари, мусулмон оламининг асосий диний таълимларидан бириб ўлган Ал-Азҳар университети уламолари бор.
Уларни Миср аэропортида ҳарбийлар ва соғлиқни сақлаш ходимлари кутиб олишди.
www.apnews.com сайти материаллари асосида
Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА