Тошкент шаҳри истеъмолчиларига сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Бу жараёнда электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш янада муҳим.
Шу сабабли, бугун, 8 июнь куни қуйидаги манзилларда соат 16:00дан 18:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилди:
Учтепа туманининг “Шарқ юлдузи” маҳалласи Дурбек, Дурбек 4-тор ҳамда Лочин кўчалари ҳудудида;
Шайхонтоҳур туманининг Боғ кўча, Шайхонтоҳур, Лабзак, С.Хўжаев, Архитекторлар ва Х.Асомов кўчалари ҳудудида;
Мирзо Улуғбек туманининг Паркент, Олтинтепа ва Бўз маҳаллалари ҳудудлари шулар жумласидандир.

Мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА