Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзо Улуғбек туманида барпо этилаётган Геология фанлари университети кампусидан фоторепортаж
22:28 / 2020-10-16

Давлатимиз раҳбари жорий йил 31 январь куни Мирзо Улуғбек туманидаги Геология фанлари университети қурилишига тамал тоши қўйган эди. Бугунга келиб бинолар анча қад кўтариб қолди.


Давлатимиз раҳбари жорий йил 31 январь куни Мирзо Улуғбек туманидаги Геология фанлари университети қурилишига тамал тоши қўйган эди. Бугунга келиб бинолар анча қад кўтариб қолди.

Лойиҳа доирасида 6 та кўп қаватли иморат барпо этилиши ва 4 таси реконструкция қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирги биринчи босқичда ўқув корпуси, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Геология музейи бинолари, кутубхона, ётоқхона бунёд этилмоқда.

Геология фанлари университети соҳадаги илмий муассасаларни жамлаган яхлит мажмуа бўлади. Унинг таркибига 4 та илмий-тадқиқот институти кирган. Илгари улар тарқоқ жойлашган эди. Шунингдек, бу ерга Геология музейи кўчириб келинади. Соҳадаги муассасалар бир жойда бўлиши мутахассисларнинг яқин ҳамкорликда ишлаши, талабаларнинг илмий лабораторияларда амалиёт ўташини таъминлайди.

photo_2020-10-16_22-27-40.jpg

photo_2020-10-16_22-27-24.jpg

photo_2020-10-16_22-27-28.jpg

photo_2020-10-16_22-27-31.jpg

photo_2020-10-16_22-27-35.jpg

photo_2020-10-16_22-26-57.jpg

photo_2020-10-16_22-27-01.jpg

photo_2020-10-16_22-27-08.jpg

photo_2020-10-16_22-27-11.jpg